Politico: Венгрия ёқилғи инқирози ёқасида
Бир неча ҳафта ичида Венгрия Россиянинг “Лукойл” компанияси нефтининг Украина орқали транзити тўхтатилиши сабабли ёқилғи ва электр энергияси танқислигига дуч келиши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, Венгрияда яқин келажакда ёқилғи ва электр энергияасининг нархи ошиши кутилмоқда.
Хом ашё етказиб беришнинг узоқ муддатга тўхтатилиши нефтни қайта ишлаш заводларини захиралардан фойдаланишга мажбур қилади, бу захиралар атиги 90 кунга етади.
Хабар қилинишича, Будапешт муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилиш йўлларини излашга мажбур бўлади.