«Права» олувчилар энди биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ҳам билиши керак
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лецензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 408-сонли қарорига тегишли тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жумладан, мазкур қарорнинг 24-банди учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилди.
Унга кўра, эндиликда «ўқув ташкилотида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича битирувчилардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, беморни тўғри транспартировка қилиш кўникмалари юзасидан амалий имтиҳонлар қабул қилинади.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий имтиҳонларнинг мезонлари ССВ томонидан белгиланади».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ССВ Ўзбекистон ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга ягона биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш тартибини жорий этишга доир вазир буйруғи лойиҳасини ишлаб чиққани хабар қилинган эди.