Трамп: Байден президент бўлишга ярамайди
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп амалдаги давлат раҳбари Жо Байден президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилганидан кейин уни кескин танқид қилди. Трамп Байденни Truth Social постида президентлик лавозимини эгаллашга «нолойиқ» деб атади.
«У лавозимга ёлғон, сохта хабарлар орқали келди ва ҳеч қачон подвалидан чиқмади», деб ёзган Трамп. У, шунингдек, Байденнинг атрофидагилар, шу жумладан унинг шифокори ва оммавий ахборот воситалари уни президент лавозимида ишлашга яроқсиз эканлигини билишини даъво қилди.
Байденнинг пойгадан чиқиши 2020 йилдаги мағлубиятидан кейин қасос олишни кутаётган Трамп учун вазиятни сезиларли даражада ўзгартирди. Республикачи номзод энди эътиборини қаратиб, ўз танқидини Вице-президент Камала Харрисга қаратиши мумкин, уни Байден ўзининг вориси сифатида маъқуллаган.
Бу ўзгаришни аллақачон Трампнинг ўғли кичик Доналд кўрсатган. «Камала Харрис Жо Байденнинг барча чап сиёсатини бошқаради. Ягона фарқ шундаки, у Жодан ҳам либералроқ ва унчалик малакали эмас ва бу кўп нарсадан дарак беради», — деб ёзди у Х ижтимоий тармоғида.