Фаластин Миллий олимпия қўмитаси ХОҚ ва ФИФАдан Исроилни Олимпиада-2024дан четлатишни талаб қилди

Фаластин Миллий олимпия қўмитаси ХОҚ ва ФИФАдан Исроилни Олимпиада-2024дан четлатишни талаб қилди

Фаластин миллий олимпия қўмитаси Халқаро олимпия қўмитаси ва ФИФАга мурожаат йўллади.

 

L’Équipe хабарига кўра, Фаластин спорт раҳбарияти ХОҚ (Халқаро олимпия қўмитаси) ва ФИФАга Исроилни Олимпиада-2024дан четлатиш талаби билан мурожаат қилган. Фаластинликлар Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва ФИФА президенти Жанни Инфантинога хат йўллаган.

 

Аввалроқ, Фаластин футбол ассоциациясининг Исроилни четлатиш борасидаги талаби ФИФА томонидан 31 августгача кўриб чиқилиши хабар қилинганди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: