Австралия бир қатор Исроил фуқароларига қарши санкциялар киритди

Австралия бир қатор Исроил фуқароларига қарши санкциялар киритди

Австралия ҳукумати Ғарбий Соҳилда фаластинликларга қарши зўравонликларда қатнашгани учун етти нафар исроиллик ва бир ташкилотга нисбатан санкциялар жорий қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда .

 

Баёнотда қайд этилишича, Канберра етти нафар Исроил фуқаросига нисбатан мақсадли молиявий санкциялар ҳамда саёҳатларни тақиқлаган . Ғарбий Соҳилдаги фаластинликларга қарши зўравонликларда кўчманчилар иштирок этгани учун бир ташкилотга молиявий чекловлар ҳам қўйилди.

 

Австралия ташқи ишлар департаменти Исроилни кўчманчилар зўравонлиги айбдорларини жавобгарликка тортишга ва зиддиятни янада кучайтираётган аҳоли пунктларини қуриш фаолиятини тўхтатишга чақирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: