Марғилонда технологик регламент талабларига зид равишда фаолият юритган метан «заправка» газ таъминотидан ажратилди

Марғилонда технологик регламент талабларига зид равишда фаолият юритган метан «заправка» газ таъминотидан ажратилди

«Ўзенергоинспекция» Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Марғилон шаҳрида фаолият юритаётган «Н.И.Б.» МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган технологик жараёнларининг амалдаги меъёр ва қоидаларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш жараёнида ушбу АГТКШнинг назорат қилиш пости мавжуд эмаслиги, кириб келаётган автотранспорт воситаларини технологик регламент талаблари асосида назорат қилинмаганлиги аниқланди.

Ушбу ҳолатдаги қоидабузарликка сабаб бўлувчи омиллар тўлиқ бартараф этилгунга қадар мазкур АГТКШлар табиий газ таъминотидан ажратилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: