Хитой келажакда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга тайёрланмоқда
Хитой озиқ-овқат, хомашё ва энергия ресурсларининг улкан махфий захираларини яратиб, келажакда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларга тайёрланмоқда, деб ёзади The Economist.
Ўтган йили Хитойнинг кўплаб асосий ресурслар импорти рекордларни янгилади ва барча турдаги товарлар импорти ҳажм жиҳатидан 16% га ўсди. Юқори нархларга қарамай, 2024 йилда бу ўсиш давом этмоқда. Мисол учун, Қўшма Штатлар Хитойнинг буғдой ва маккажўхори заҳиралари тез орада дунёнинг 51% ва 67% ни ташкил этишини башорат қилмоқда.
Хитой зарурий хомашё ва озиқ-овқатнинг асосий қисмини импорт қилади. Бироқ, мамлакатнинг иқтисодий қийинчиликларини ҳисобга олган ҳолда, бундай динамика ўсиб бораётган истеъмолни акс эттирмайди. The Economist нашрига кўра, Пекин Трамп сайловда ғалаба қозонса, Хитойнинг энг муҳим таъминот йўлларини узиб қўйишга уриниб кўриши ёки Тайван бўйича узоқ давом этган можарони бошлаши мумкинлигидан хавотирланиб, ресурсларни йиғмоқда.