11-синф ўқувчиси каналда оқиб кетди
Жорий йилнинг 24 июль куни Андижон вилояти Марҳамат туманида мактаб ўқувчиси каналда оқиб кетди.
Маълум бўлишича, шу куни соат 14:30 лар атрофида тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчиси дўстлари билан Фарғона каналининг Марҳамат туманидан ўтувчи қисмига чўмилишга борган. Йигит сувга тушган вақтида чўкиб кетган.
Ҳозирда қутқарувчилар томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.