Рекорд иссиқлик Эронда энергия инқирозини келтириб чиқарди
Эрон ғайритабиий иссиқлик туфайли электр энергиясини истеъмол қилиш бўйича тарихий рекордни қайд этди. Эроннинг Теванир энергетика компанияси маълумотларига кўра, кеча истеъмол 79 189 мегаваттга етган.
Теванир бош директори Мустафо Режеби Машҳадий: «Охирги кунларда мамлакат бўйлаб ўртача ҳарорат ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 даражага кўтарилиб, электр энергияси истеъмолини ҳаддан ташқари ошириб юборди» деди.
Вазиятдан чиқиш учун расмийлар Теҳронда 27 июлни дам олиш куни деб эълон қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
«Агар электр энергиясига бўлган талабни қондира олмайдиган вазият юзага келса, шанба куни Теҳронда дам олиш куни деб эълон қилинишини талаб қиламиз. Давлат идоралари, банклар ва хусусий сектор вакиллари учун дам олиш кунини эълон қилиш, шубҳасиз, электр энергияси истеъмолини камайтиришда самаралироқ бўлади», — деди Машҳадий.
Расмийлар электр токи узилишининг олдини олиш учун аҳолини электр энергиясини тежашга чақирмоқда.