«Улар бўйича ҳам анжуман ўтказилади…»
ИИВ раҳбари собиқ ўринбосари Бекмурод Абдуллаев ва у билан судланган бошқа ходимлар айбсиз деб топилган. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов маълум қилди.
“Улар бўйича ҳам анжуман ўтказилади, саволларингиз бўлса ўша ерда тергов қилган ва ҳукм чиқарган идорадан сўрайсиз. Бу масалада бизлар умумий қилиб айтишимиз мумкин, битта Абдуллаев эмас, у ерда бошқа раҳбар ёки ходимларни айбсизлик масаласи ҳам тўлиқ кўриб чиқилган”, деди Ашропов 9 октябрдаги матбуот анжуманида.
Генерал-маёр Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрелдан бошлаб ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. 2025 йил ноябрида ушбу лавозимдан олинган. 2026 йил январида у давлат мулкларини йирик миқдорда талон-торож қилишда гумонланиб қамоққа олинди, кейинроқ гаров эвазига озод этилгани бўйича хабарлар тарқалди.
15 апрель куни Бекмурод Абдуллаев ва ишга алоқадор бошқа амалдорлар етказилган зарарни қоплагани сабаб озодликка чиқарилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Сентябрь ойида эса у оқлангани айтилди.
