Абитуриентларнинг 46,9 фоизи минимал балл тўплай олмади

Абитуриентларнинг 46,9 фоизи минимал балл тўплай олмади

Ўзбекистонда 12 кун давом этган давлат имтиҳонлари якунига етди. Тест топширган абитуриентларнинг натижалари mandat.uzbmb.uz сайтида эълон қилинди.

 

Бу йил жами 737 351 нафар абитуриент тест синовларида қатнашди. Бу ўтган йилгидан 151 мингга кам. Рухсатнома чиқарилган 65 243 нафар абитуриент имтиҳонга келмаган. Тестдан четлатилганлар – 94 нафар.

 

Бу йил энг кўп абитуриентлар Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларига тўғри келади.

 

Энг юқори ўртача баллар Бухоро, Тошкент ва Фарғона вилоятидан қатнашган абитуриентлар ҳиссасига тўғри келади.

 

Ҳудудлар кесимида ўртача баллар қуйидагича:

 

Бухоро вилояти — 75,9 балл;

Тошкент шаҳри — 74,6 балл;

Фарғона вилояти — 69,9 балл;

Наманган вилояти — 68 балл;

Хоразм вилояти — 68 балл;

Навоий вилояти — 67,2 балл;

Самарқанд вилояти — 67 балл;

Қашқадарё вилояти — 65,9 балл;

Жиззах вилояти — 65,5 балл;

Сурхондарё вилояти — 64,7 балл;

Тошкент вилояти — 64 балл;

Андижон вилояти — 63,5 балл;

Қорақалпоғистон Республикаси — 63,3 балл;

Сирдарё вилояти — 62,8 балл

 

Тестда қатнашган абитуриентларнинг 345 869 нафари ўқишга кириш учун йиғиш керак бўлган минимал 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган. Бу жами абитуриентларннинг 46,9 фоизи дегани.

Дўстларингизга ҳам юборинг: