Париждаги Олимпия қишлоғида озиқ-овқат етишмаяпти, сифатсиз таомлар берилмоқда
Буюк Британиядан келган спортчилар Париждаги Олимпия қишлоғида озиқ-овқат танқислиги ва сифатсиз озиқ-овқатлардан шикоят қилди.
Бу ҳақда Британия Олимпия ассоциацияси раҳбари Энди Энсон “Daily Mail” нашрига маълум қилди.
Таъкидланишича, спортчилар Олимпия қишлоғидаги асосий ресторандан норози.
«Катеринг компанияси озиқ-овқат етказиб беришни тезлаштириш устида ишламоқда. Баъзи овқатлар етарли эмас: тухум, товуқ, баъзи углеводлар. Бундан ташқари, спортчиларга хом гўшт берилади. Бироқ, озиқ-овқат сифати муҳим аҳамиятга эга. Спортчиларимиз Клишидаги ресторанимизда овқатланишни афзал кўрди», деди Ансон.
Эслатиб ўтамиз, Париж Олимпиадаси 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.