Текширувчи назоратда

Текширувчи назоратда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субьектларида ўтказилаётган текширишларни қонунийлиги ва асосланганлигини мунтазам назорат қилиб бормоқда.

Жумладан, Вакил девонининг Тошкент вилояти ҳудудий шўъбаси томонидан тадбиркорлардан тушган мурожаатлар ва “Ягона Давлат назорати” ахборот тизими маълумотлар базаси бўйича ўтказилган таҳлилда айрим Давлат назорат органлар мансабдорлари томонидан тадбиркорлик субьектларида текшириш ўтказишнинг белгиланган тартиби ва муддатларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган.

Бу борда йўл қўйилган камчиликлар учун 9 нафар солиқ, 5 нафардан Тоғ-кон саноати ва геология назорат инспекцияси ва молиявий назорат, 4 нафар Монополияга қарши курашиш қўмитаси тизими, 2 нафар санитария – эпидомология хизмати ва бир нафар Ўсимликлар карантини инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли жазо чоралари кўрилиши таъминланди.

Тадбиркорларнинг фаолиятига асоссиз аралашиш ва улар фаолиятида текшириш ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этмасликнинг олдини олиш борасида доимий назорат олиб борилмоқда.

Бизнес Вакил девони матбуот хизмати

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: