Тошкентда икки нафар шифокор бемор ва унинг ўртоқлари томонидан калтакланди
Хабар қилинишича, пойтахтдаги 1-сон шаҳар клиник шифохонаси қабул бўлимига Сергели тумани, Хонабод 4-тор кўчасида истиқомат қилувчи 1997 йилда туғилган фуқаро икки нафар ўртоғи ҳамроҳлигида олиб келинган.
Танадаги кўплаб кесилган жароҳатлар инобатга олиниб, бемор дарҳол хирургик амалиёт ўтказиш мақсадида микрохирургия операция хонасига олиб кирилган.
Хирургик амалиётга тайёрлаш вақтида бемор шифокорга жиддий қаршилик кўрсата бошлаган ва тиббиёт ходимига тарсаки тушириб, уни ҳақорат қилган. Беморни тинчлантиришга уринишлар самара бермагач, у операцион столдан тушиб, шифокорни қаттиқ дўппослай бошлаган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.