Олимпиадада Украина озчиликда Марокашдан ғалабани тортиб олди
Украина терма жамоаси Францияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича 2024 йилги Олимпиада ўйинлари турнирида «Б» гуруҳининг иккинчи турида Марокаш терма жамоасини мағлуб этди .
Учрашув 2:1 ҳисобида якунланди. Украина термаси дарвозасига Дмитрий Крискив ва Игор Краснопир муаллифлик қилишди. Марокаш терма жамоасининг ягона голини Соуфян Раҳими пенальтидан киритди.
Украина терма жамоаси 63-дақиқада Владимир Салюк тўғридан-тўғри қизил карточка олиб , озчиликда ўйнади .
Икки тур ўйинлари якунига кўра, «Б» гуруҳидаги барча жамоалар уч очкога эга бўлишди. Бу гуруҳда Аргентина ва Ироқ терма жамоалари ҳам кураш олиб боради.