Венесуэлада президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда

Венесуэлада президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда

Мухолифат вакилларининг маълум қилишича, демократ номзод Эдмундо Гонсалес 2013 йилдан бери президентлик лавозимини эгаллаб келаётган ва кетма-кет учинчи муддатга номзодини қўйган Николас Мадурони мағлуб этиши мумкин.

Сўровномаларга кўра, Гонсалеснинг рейтинги Мадуроникидан юқори. Аввалги сайловларда кўплаб қонунбузарликлар ва қалбакилаштиришлар қайд этилган. Интернетда сайловчиларнинг оммавий равишда сайлов участкаларига овоз бериш учун кетаётгани, мототциклда номаълум шахслар уларни тарқатиб юборишга уринаётгани ва тўқнашувларга сабаб бўлаётгани акс этган видеолар пайдо бўлди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: