Париж-2024. Бугун Баҳодир Жалолов рингга кўтарилади
Париждаги олимпия ўйинларида бугун 8 нафар ўзбекистонлик спортчи чиқиш қилади.
Бугун 29 июль куни 8 нафар спортчимиз олимпия ўйинларида чиқиш қилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
13:00 да: Шукуржон Аминова (дзюдо)
13:00 да: Муроджон Йўлдошев (дзюдо)
13:50 да: Зайнаб Дайибекова (қиличбозлик)
15:00 да: Шаҳзод Нурматов/ Собир Сафаралиев(академик эшкак эшиш)
14:28 да: Иля Сибирсев (сузиш)
15:04 да: Руслан Абдуллаев ( бокс)
20:06 да: Баҳодир Жалолов (бокс)
Соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Мусобақа жараёнларини Спорт телеканали орқали жонли томоша қилиш мумкин.