Сирдарёда дарахткушлар 2 йилга қамалди
Маълум қилинишича, фермер хўжалиги раҳбари ва унинг 2 шериги 21 туп қайрағоч дарахтини қонунга зид равишда кесиб, сотиб юборган. Оқибатда табиатга 1,4 млрд сўмдан ортиқ зарар етган.
Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Иш Сайхунобод судида кўриб чиқилди ва ҳар бир судланувчи 2 йилга озодликдан маҳрум этилди.