Бухорода фарзандини деб бошқа болани урган “отага” иш очилди

Бухорода фарзандини деб бошқа болани урган “отага” иш очилди

Бухоро вилояти Олот туманидаги боғчада 2019 йилда туғилган А.Ю. (ўғил бола) га жароҳат етказилганлиги бўйича хабар берган эди.

Олиб борилган терговга қадар текширув жараёнида жорий йилнинг 24 июнь куни мазкур боғчада бўлган А.Ю. бошқа бола А.С. билан уришган, шу сабабли А.С. нинг отаси Х.Ф. болани юзига уриб, жароҳат етказганлиги маълум бўлган.

Ўтказилган суд тиббий экспертиза натижаларига кўра, болага енгил даражадаги тан жароҳати етказилганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Х.Ф. га МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисми (Енгил тан жароҳати етказиш) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Олот туман судига юборилган.
Бу борада қўшимча ахборот берилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: