Дубай амирининг соҳибжамол қизи нега эридан воз кечди? Нега у ажрашиш қарорини айнан ижтимоий тармоқларда эълон қилди?

Дубай амирининг соҳибжамол қизи нега эридан воз кечди? Нега у ажрашиш қарорини айнан ижтимоий тармоқларда эълон қилди?

Деярли бир йил олдин Дубай амирининг қизи Маҳранинг тўйи катта қизиқиш билан муҳокама қилинганди, аммо ҳозир янги хабар ҳаммани ҳайратда қолдирди: соҳибжамол ажрашди. У ўз қарорини ижтимоий тармоқ орқали эълон қилди.

 

Амирнинг “вақтинчалик” аёлидан туғилган қизи

Маҳра амирнинг расмий хотинидан эмас, балки “вақтинчалик” рафиқасидан туғилган қизи. Бундай никоҳда эр “вақтинчалик” хотинини ҳар томонлама таъминлайди, аммо аёл эрининг пули ва мулкини талаб қилишга ҳақли эмас. Аммо бу никоҳни тузишнинг ҳам шартлари бор: икки гувоҳ иштироки, куёвнинг келинга маҳр бериши ва бошқалар. Маҳранинг отаси — амир Муҳаммад ибн Рашид Ал Мактум (шунингдек, БАА бош вазири ва мудофаа вазири) ўша пайтда расман уйланган бўлса-да, грек қиз Зое Григоракос билан шундай “вақтинчалик” никоҳга кирган. Амир ва Зоенинг никоҳидан отаси доимо севиб, қўллаб-қувватлаган Кристина исмли қиз туғилади. У онаси билан Европада яшаган ва отаси вақти-вақти билан қизи билан учрашиб, уларни моддий жиҳатдан таъминлаган. Қиз бадавлат оиладан чиққан европалик боладек катта бўлган.

Кристина 16 ёшга тўлгач, ҳаммаси ўзгаради. У отаси билан яшаш учун Дубайга келади, исмини Маҳрага ўзгартиради ва ислом динини қабул қилади. Бундан хурсанд бўлган отаси унга қироллик унвонини беради, катта бойлик тайинлайди.

Шов-шувли тўй

Ўтган йили шайха Маҳра тадбиркор Ман ибн Муҳаммад ибн Рашид бин Ман Ал Мактумга турмушга чиқади. Йигит амирнинг узоқ қариндоши ҳисобланади.

Тўй, табиийки, Дубайда нишонланади. Келин бриллиант маржонлари ва машҳур дизайнерларнинг либоси билан ҳаммани ҳайратда қолдиради. Никоҳ анъанавий ислом маросимига кўра бўлиб ўтади. Келин ва куёв бахтлидек эди — иккаласи ҳам ёш, чиройли, бой.

Айтишларича, ярим грек бўлган Маҳра ислом анъаналарини жуда яхши кўради ва Дубайда яшаш унга ёқади. Европалик бўлгани учун унга расмий тадбирларда рўмолсиз, сочлари ёйилган ҳолда чиқишига рухсат берилган. Яқинда, май ойида Маҳра қиз фарзанд дунёга келтирди, қизалоққа онасининг шарафига Зое деб исм беришди.

 

Эри ва обуначилари учун сюрприз

Бироқ эр-хотин ота-оналик синовидан ўтолмаганга ўхшайди. Яқинда Маҳра турмуш ўртоғи билан ажрашаётгани маълум бўлди. У буни ижтимоий тармоқда эълон қилган. Қиз уч марта “Мен сиз билан ажрашаман” иборасини ёзган. Қизиғи шундаки, исломда бундай тарзда ажрашиш ҳақида одатда (ижтимоий тармоқлар орқали эмас, шахсан) аёл эмас, эркак киши эълон қилади. Бироқ Маҳранинг нияти қатъийлигига шубҳа йўқ: у эри билан тушган барча расмларини ўчириб ташлаган.

Маҳранинг ёзганларига асосланиб, эри унга хиёнат қилгани ёки бошқа хотин олишга қарор қилгани ёхуд унга қизиқишни йўқотиб, бошқалар ёнида бўлишни афзал билганини тахмин қилиш мумкин.

Ажрашиш ҳақидаги шов-шувли постга қўшимча равишда Маҳра қизалоғи билан бирга тушган фотосуратига “Фақат иккимиз” деб ёзиб қўйган. Шу билан бирга, у ва эри ижтимоий тармоқларда бир-биридан “отписка” қилган.

Албатта, ҳозир ёш онанинг отаси Дубай амирига бу ҳолатни журналистларга тушунтириши осон бўлмайди, чунки унинг оиласида доимо аёллар билан боғлиқ муаммолар бўлган.

 

Оилавий муаммолар

Бир неча йил олдин Маҳранинг ўгай опа-сингиллари Амирликда яшашни истамаган ва Европага қочишга ҳаракат қилишган. Отасининг одамлари уларни куч билан уйларига қайтарган, ҳозирда улар ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Муҳаммад ибн Рошид Ал-Мактумнинг олтинчи рафиқаси — Ҳайя ҳам икки фарзанди билан Дубайдан қочиб кетган: амир уларни қайтаролмаган ва суд орқали ажрашишга мажбур бўлган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: