Жанубий Корея ва Марказий Осиё ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Жанубий Корея ва Марказий Осиё ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Тошкентда Жанубий Корея ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорликка бағишланган биринчи форум бўлиб ўтди. Тадбир Марказий Осиё халқаро институти ва Жанубий Корея ҳамкорлик котибияти томонидан ташкил этилди.

Форум иштирокчилари Жанубий Корея ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида сўнгги пайтларда сиёсий, дипломатик, иқтисодий, маданий ва ижтимоий ҳамкорлик чуқурлашгани, яқинлашув Жанубий Корея Президенти Юн Сек Елнинг минтақага ташрифидан сўнг қўшимча туртки бўлганини таъкидлади.

Форумда энергетика, тоғ-кон саноати, сунъий интеллект, рақамлаштириш ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий таклифлар билдирилди.

Оролбўйи муаммоларини ҳал этиш учун Жанубий Кореядан экологик технологияларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: