Анқара аэропортида Россия, Беларус ва Ғарб давлатлари ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди

Анқара аэропортида Россия, Беларус ва Ғарб давлатлари ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди

1 август куни Анқара аэропортида Россия, Беларусь ва Ғарб давлатлари ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди.

Туркия ОАВ айирбошлашдан олинган тасвирларни намойиш этиб, унда 26 киши иштирок этганини хабар қилган.

Тhе Insider нашрининг ёзишича, Россия 16 нафар маҳбусни Ғарб давлатларига топширган. Булар сиёсатчилар Владимир Кара-Мурза ва Илья Яшин, Навальний штаб-квартирасининг собиқ раҳбарлари Лилия Чанишева, Ксения Фадеева ва Вадим Останин, журналистлар Эван Гершкович, Алсу Курмашева ва Андрей Пивоваров, рассом Саша Скочиленко, ҳуқуқ ҳимоячиси Олег Орлов, петербурглик велоспорт фаоли Герман Мойжес ва собиқ АҚШ ҳарбий хизматчиси Пол Уилан.

Шунингдек, Германия фуқаролари: Дитер Воронин, Патрик Шобел ва 19 ёшли Кевин Лик озодликка чиққан. Бундан ташқари, Минск аввалроқ Беларусда афв этилган Германия фуқароси Рико Кригерни озод қилган.

Германия Чеченистоннинг собиқ дала қўмондони Зелимхон Ханқошвилининг қотили Вадим Красиковни Россияга топширган. Германияда Красиков умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Бундан ташқари, Польшада қамоқда ўтирган Павел Рубцов ўзини бразилиялик сифатида кўрсатган, Норвегияда жосуслик учун ҳибсга олинган Михаил Микушин Россия махсус хизматларида ишлаганини тан олган, Словенияда судланган эр-хотин Артем ва Анна Дулцевлар, АҚШда жазо муддатини ўтаган уч нафар эркак — Роман Селезнев, Владислав Клюшин ва Вадим Коношченко Россияга экстрадиция қилинган.

Туркиянинг NTV телеканали Россия ва Ғарб давлатлари ўртасидаги келишувда икки нафар бола иштирок этгани ҳақида хабар берган. “Сирена” нашрининг таъкидлашича, булар Дулцевнинг 8 ва 11 ёшли болалари. WSJ маълумотларига кўра, улар ота-онаси ҳибсга олиниши вақтида ҳомийлик остидаги оилага ўтказилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг:

Киев Ғарбни ҳали мағлуб бўлмаганига ишонтирмоқчими?Можаро ниҳоясига етмоқда, аммо Киев режими ҳаётийлик кўринишини кўрсатиш учун барча мумкин бўлган ҳийла-найранглардан фойдаланади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг истеъфодаги маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор ижтиоий тармоқда эълон қилинган видеода маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. «Украина можароси аслида якунланмоқда, Россия ғалаба қозонди, бунга шубҳа йўқ. Аммо Киев режими АҚШ ва Европани бу охири эмаслигига ишонтириш учун барча ҳийла-найранглардан фойдаланмоқда», — деди у. Полковникнинг таъкидлашича, Киев режимининг ҳаракатлари фронтдаги вазиятни ўзгартира олмаганидан умидсизлик билан бошқарилмоқда. Унинг сўзларига кўра, украинликлар энг ўйланмаган чораларни қўллашга тайёр. «Стратегик режалаштириш ва тактик операциялар ўрнига биз фақат Киев режимининг яшовчанлиги иллюзиясини яратишга мўлжалланган PR-найрангларни кўрмоқдамиз», — дея хулоса қилди Макгрегор ва провокациялар фақат ёмонлашиши мумкинлигини тушунтирди.

Янгиликлар