Интерпол қидирувига берилган ўзбекистонлик Қирғизистонда қўлга олинди

Интерпол қидирувига берилган ўзбекистонлик Қирғизистонда қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари Интерпол маълумотлар базасида ўта хавфли жиноятчи сифатида қайд этилган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. У 12 миллиард сўмлик сохта декларациялар расмийлаштирганликда гумон қилинмоқда, деб хабар бермоқда «Подробно.уз» мухбири.

 

Kaktus’нинг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизматига таяниб ёзишича, 26 июль куни Интерпол ташаббуси билан халқаро қидирувда бўлган 32 ёшли Ўзбекистон фуқароси аниқланиб, қўлга олинди. У Халқаро Жиноий Полиция Ташкилоти Бош Котибияти реэстрида ўта хавфли жиноятчи сифатида қайд этилган.

 

Интерпол маълумотларига кўра, қўлга олинган шахс ўз шериклари билан биргаликда сохта божхона юк декларацияларини расмийлаштирган ва бунинг натижасида Ўзбекистон давлат буджетига 12 миллиард сўмдан (тахминан 955 минг доллар) ортиқ миқдорда зарар етказилган.

 

Қўлга олинган шахс тергов изоляторига жойлаштирилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Жиззахда оғир жиноят содир этишда гумонланувчини қўлга олишга ёрдам берганлик учун пул мукофоти эълон қилинди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: