Самарқанда йўлдан ўтаётган 3 ёшли бола “Cobalt” уриб кетиши оқибатида вафот этди

Самарқанда йўлдан ўтаётган 3 ёшли бола “Cobalt” уриб кетиши оқибатида вафот этди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ёш боланинг ўлими билан боғлиқ ЙТҲ содир бўлган.

 

Манбага кўра, туманнинг Қуйи Алгар маҳалласида 1986 йилда туғилган ҳайдовчи И.Р. “Cobalt” машинасини “Тойлоқ-Ургут” автомобил йўлида Ургут йўналиши томон бошқариб бораётиб, йўлдан ўтаётган 2021 йилда туғилган Н.Н.ни уриб юборган. Бунинг оқибатида болакай вафот этган.

 

Самарқанд вилояти ИИБ ЭКМнинг хулосасига кўра, “Cobalt” машинасининг рул бошқаруви ва ишчи тормоз тизими соз ҳолда бўлган. Шунингдек, ҳайдовчи машинани фавқулодда тормозлаб, тўхтатиб қолиш йўли билан ҳодисанинг олдини олиш учун техник имкониятга эга бўлганлиги кўрсатилган.

 

Ҳолат юзасидан И.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: