ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания Теҳронда ўлдирилди
Бу ҳақда Эроннинг Mehr агентлиги хабар берди.
Фаластин ҳаракати Ҳаниянинг ўлимини тасдиқлади ва у Теҳрондаги қароргоҳида Исроил ҳужуми натижасида ҳалок бўлганини маълум қилди.
ОАВ хабарларига кўра, Ҳания янги президент Масуд Пезешкияннинг қасамёд қабул қилиш маросимида иштирок этиш учун Эрон пойтахтига борган.