Харрис Америка Қўшма Штатлари президентлигига номзод бўлиш учун етарлича овоз олди

Харрис Америка Қўшма Штатлари президентлигига номзод бўлиш учун етарлича овоз олди

Миллий қўмита раиси Жейми Харрисон ёзма баёнотида, онлайн сайлов натижаларига кўра, АҚШ вице-президенти Камала Харрис Демократик партия делегатларидан расман мамлакат президентлигига номзод бўлиш учун етарлича овоз олди.

“Фахр билан айтаманки, вице-президент Харрис барча қурултой делегатларининг кўпчилик овозини олганини ва душанба куни овоз бериш ёпилганидан кейин Демократик партия номзоди бўлишини маълум қиламан”, — деди Харрисон.

Амалдаги давлат раҳбари Жо Байден июль ойи охирида давлат раҳбари лавозимига қайта сайланишдан бош тортди. Кейин у ўрнига Харрисни таклиф қилди. Сиёсатчи сайловолди кампаниясида уни қўллаб-қувватлаш ниятида эканини таъкидлади.

Кейинчалик Харрис Демократик партиядан президентликка номзодини қўйиш ниятида эканлигини расман эълон қилди. Сиёсатчи ташвиқот видеосини чоп этди ва АҚШ фуқароларини унинг сайловолди кампаниясини молиялаштиришга чақирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: