Украиналиклар Россияга бостириб киришга ҳаракат қилди

Украиналиклар Россияга бостириб киришга ҳаракат қилди

ФХХ Чегара хизмати ва Россия Федерацияси Қуролли кучлари ходимлари Курск вилоятида «чегара бузилишининг олдини олди», деди минтақа раҳбари Алексей Смирнов.

Унга кўра, Украина қуролли кучларининг ҳужумлари ҳақидаги маълумотлар Суджанский ва Кореневский туманларидан олинган. «Сизни огоҳлантирмоқчиманки, яқин соатларда турли хил маълумотлар сизиб чиқиши мумкин», – деб ёзган Смирнов.

Россиянинг З-каналларининг даъво қилишича, украиналик ҳарбийлар кеча тунда Украинанинг Суми вилоятидан Россия Федерациясининг Курск вилояти ҳудудига «бостириб киришга» уринган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: