Туркияда 12 минг йиллик шаман қабри топилди
Топилма неолит даврига тегишли экани айтилмоқда.
Туркия жануби-шарқидаги Дажла дарёси атрофидаги Чамке Ҳоюк манзилгоҳида эрамиздан аввалги 10-минг йилликка оид неолит даврига оид қабр топилди.
Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу қабр ичидаги скелет 25-30 ёшли шаман аёлга тегишли.