Самарқандлик йигит итни машинага боғлаб, судради
Ижтимоий тармоқда Самарқандда 29 ёшли эркак итни автомашинага боғлаб ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.
Экологлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан биргаликда ушбу ҳуқуқбузарликни 29 ёшли эркак содир этганлигини аниқлашди.
Йигитга нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга нисбатан БҲМНинг 3 баравари (1 миллион 20 минг сўм) миқдорида жарима белгиланди.