Тошкент вилоятида профилактика инспектори дастлаб рафиқаси ва 7 ойлик фарзандини, сўнг ўзини отиб ўлдирди

Тошкент вилоятида профилактика инспектори дастлаб рафиқаси ва 7 ойлик фарзандини, сўнг ўзини отиб ўлдирди

Воқеа кеча юз берган. Ўзаро келишмовчилик сабаб Бўстонлиқ туман ИИБ профилактика инспектори ўзига бириктирилган қурол билан турмуш ўртоғи ва шу йил туғилган фарзандини отиб ўлдирган.

Сўнг, у қилмиши учун жазодан қутилиб қолиш мақсадида ўзининг бош қисмидан бир маротаба ўқ узиб, жонига қасд қилган, дея маълум қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: