Тошкент аэропортида йўловчилар учун кутиш ҳудуди кенгайтирилди
Тошкент халқаро аэропорти учиш залининг «стерил» ҳудуди яна 2 минг квадрат метрга кенгайтирилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
Лойиҳага кўра, ушбу залда ўриндиқлар билан жиҳозланган кенг кутиш ҳудуди ҳамда «фуд-корт» ташкил этиш кўзда тутилган.
Таъкидланишича, қўшимча залнинг қурилиши умумий жўнаш залини B5-B6-B7 чиқиш йўлаклари билан улаш имконини берди. Бундан ташқари, кейинчалик келаётган ва кетаётган йўловчилар оқимини ажратиб турувчи алоҳида галерея ва пастки залдан бортга чиқиш йўлакларини очиш мумкин бўлади.