«Дўзахга хуш келибсиз»: Исроил қамоқхоналари «қийноқ лагерлари»га айланди

«Дўзахга хуш келибсиз»: Исроил қамоқхоналари «қийноқ лагерлари»га айланди

Исроил қамоқхоналари фаластинликлар жисмоний ва жинсий зўравонлик, очлик ва уйқусизлик каби шафқатсиз қийноқларга дучор бўлган «қийноққа солинадиган лагерлар»га айланди.

Бу Исроил томонидан босиб олинган ва аннекция қилинган ҳудудларда инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳамда Исроилдаги шунга ўхшаш ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот тўплайдиган Исроилнинг B’Tselem нотижорат ташкилоти веб-сайтида эълон қилинган ҳисоботда айтилади.

«Дўзахга хуш келибсиз: Исроил қамоқхоналари қийноқлар лагерлари тармоғига айланди» деб номланган ҳисобот бир неча тилларда чоп этилган.

Тадқиқот давомида B’Tselem Исроил қамоқхоналарида сақланаётган 55 нафар фаластинликдан гувоҳлик тўплади. Улардан 30 нафари Ғарбий Соҳил, жумладан Шарқий Қуддус аҳолиси, 21 нафари Ғазо сектори ва тўрт нафари асли араб бўлган Исроил фуқаролари.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: