Самарқанддаги кафеда 8 киши заҳарланди
Маълум қилинишича, 4 август куни Самарқанддаги кафелардан бирида бўлиб ўтган туғилган кунда одамлар оммавий ботулизм билан заҳарланган ва улардан бир нафари вафот этган.
Ҳозирда кафенинг фаолияти тўхтатилиб, эшик муҳрланган.
Ботулизмга чалинган яна 8 нафар бемор ҳозирда юқумли касалликар шифохонасида даволанмоқда.
“Беморлар келганда аҳволи оғир эди. Бир нечтасини жонлантириш бўлимига ётқиздик. Ҳозирда бироз ижобий ўзгаришлар бор”, — дейди шифокор.
Беморларнинг сўзларига кўра, туғилган кун тадбирида тахминан 22 киши иштирок этган. Уларнинг орасида эса 2 ёшли болакай ҳам бор.
Ҳозирда касалликни келиб чиқиш сабабини аниқлаш юзасидан маъсуллар томонидан лаборотория текширувлари олиб борилмоқда.