10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этган эркак қўлга олинди

10 ёшли қизга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этган эркак қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида 10 ёшли қизчага нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани идорасида маълум қилинди.

 

Воқеа 3 июнь куни содир бўлган. Аниқлик киритилишича, 32 ёшли Б. Ш. уйида катталар йўқлигидан фойдаланиб вояга етмаган Д.А.ни уйга кириб унга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этган.

Жабрланувчининг онаси қўшниси содир этган воқеани кимгадир айтса, қизни ўлдириш билан қўрқитганини айтган.

Шундан сўнг, Июль ойида мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси 2-қисми «в» банди (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан номақбул ҳаракатлар содир этиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда гумонланувчи ҳибсга олиниб, иш материаллари судга юборилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: