Исроилликлар Грузия ва Озарбайжонни тарк этишга чақирилди

Исроилликлар Грузия ва Озарбайжонни тарк этишга чақирилди

Сабаби  Эроннинг Исроилга таҳдиди бўлган.

Эрон президенти Исроилнинг Озарбайжондаги ҳарбий марказларига ҳужум қилишни таклиф қилиши фонида Исроил мудофаа кучлари барча исроиллик ҳарбий хизматчиларни Грузия ва Озарбайжонни зудлик билан тарк этишга чақирди.

Бунга Эрон режимининг таҳдиди сабаб бўлган. Озарбайжон Эрон билан чегарадош ва Грузия яқин жойлашган, шунинг учун Исроил разведка хизматлари Эрон режими бу мамлакатлардаги исроилликлар ёки яҳудий нишонларига қарши терактлар уюштиришга ҳаракат қилади, деб ҳисоблайди. Армия барча ҳарбий хизматчиларни Грузия ва Озарбайжонни имкон қадар тезроқ тарк этишга чақирди.

Исроил Эрон ва Ливандаги Ҳизбуллоҳ шиа ташкилотининг эҳтимолий жавоб зарбасини қайтаришга тайёрланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: