Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун Тошкентга келишади

Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун Тошкентга келишади

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун юртимизга етиб келади

XXXIII ёзги Олимпиадада тарихий натижа кўрсатиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган, юрт байроғини кўкларга кўтарган спортчиларимиз бугун соат 19:00 да Ўзбекистонга етиб келади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, чемпионлар Тошкент аеропортида (Терминал-3) тантанали кутиб олинади.

Аеропортда ўтказиладиган тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг, спортчиларимиз ўтирган автобус кортежлари шаҳар бўйлаб ҳаракатланади

Чемпионларни муносиб кутиб олиш мақсадида масъуллар зарур тайёргарликларни кўришмоқда. Видеода чемпионларнинг кортежи шаҳар бўйлаб ҳаракатланадиган йўналиш кўрсатиб берилган.

Расмдаги доира шаклида белгиланган нуқталарда эса юртдошларимиз хавфсизлик чора-тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда чемпионларни ғалабалар билан қутлашлари мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: