ҲАМАС жангарилари гаровга олинган исроилликни отиб ўлдирди

ҲАМАС жангарилари гаровга олинган исроилликни отиб ўлдирди

Иззаддин ал-Қассам бригадаси номи билан танилган Фаластин Хамас ҳаракатининг ҳарбий қаноти вакили Абу Убайданинг айтишича, «бир-бирига боғлиқ бўлмаган иккита воқеа»да исроиллик гаровга олинганлардан бири отиб ўлдирилган, яна икки нафари яраланган. Бу ҳақда «Коммерсант» Ҳамас Телеграм каналига таяниб ёзмоқда.

Исроил мудофаа кучлари бу маълумотни ҳозирча тасдиқлай олмайди.

Абу Убайданинг сўзларига кўра, исроиллик гаровга олинганларни қўриқлаш билан шуғулланган икки қуролли шахс улардан бирини ўлдирган, яна икки нафарини оғир яралаган. «Уларнинг ҳаётини сақлаб қолиш чоралари кўрилмоқда, вазиятга ойдинлик киритиш учун комиссия тузилди, натижалар кейинроқ эълон қилинади», дейилади Ҳамас Телеграм каналида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: