Қашқадарё ва Қозон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Меморандум Касби тумани ҳокимлиги ва Татаристон республикасининг Қозон шаҳридан “Алабуга Старт” лойиҳаси ташкилотчилари ўртасида имзоланди.
Асосий мақсад – қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва саноатни ривожлантириш, меҳнат миграцияси алоқаларини янада кучайтириш, шунингдек, томонлар ўртасида доимий равишда ҳамкорлик алоқаларини олиб боришдан иборат.