“Тошкент-Марказий” (Шимолий) вокзали 16 августдан ўз фаолиятини тиклайди
Шу кундан юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб”, тезюрар “Шарқ”, “Насаф”, “Ўзбекистон” поездлари ва “Тошкент — Волгоград — Тошкент” йўналишидаги қатновлар аввалгидек “Тошкент-Марказий” вокзалидан ҳаракатланади.
Ҳозирда “Шимолий” вокзал ва Тўқимачи бекатидан ҳаракатланаётган шаҳарлараро Хожикент, Гулистон, Ангрен, Ховос, Бекобод йўналишларидаги рейслар 16 августдан “Жанубий” вокзалга кўчирилади.