Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга нисбатан жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш бошланади

Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитовга нисбатан жиноят ишини ёпиқ суд мажлисида кўриш бошланади

 

Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.

Суд мажлисида Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги директори лавозимида ишлаган Х. Каримов ва бошқаларга доир жиноят ишлари ҳам кўрилади.

Суд эшитуви Жиноят-процессуал кодексининг 405-6-моддаси талабига мувофиқ ёпиқ тарзда ўтказилади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг:

Янгиликлар

Киев Ғарбни ҳали мағлуб бўлмаганига ишонтирмоқчими?Можаро ниҳоясига етмоқда, аммо Киев режими ҳаётийлик кўринишини кўрсатиш учун барча мумкин бўлган ҳийла-найранглардан фойдаланади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг истеъфодаги маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор ижтиоий тармоқда эълон қилинган видеода маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. «Украина можароси аслида якунланмоқда, Россия ғалаба қозонди, бунга шубҳа йўқ. Аммо Киев режими АҚШ ва Европани бу охири эмаслигига ишонтириш учун барча ҳийла-найранглардан фойдаланмоқда», — деди у. Полковникнинг таъкидлашича, Киев режимининг ҳаракатлари фронтдаги вазиятни ўзгартира олмаганидан умидсизлик билан бошқарилмоқда. Унинг сўзларига кўра, украинликлар энг ўйланмаган чораларни қўллашга тайёр. «Стратегик режалаштириш ва тактик операциялар ўрнига биз фақат Киев режимининг яшовчанлиги иллюзиясини яратишга мўлжалланган PR-найрангларни кўрмоқдамиз», — дея хулоса қилди Макгрегор ва провокациялар фақат ёмонлашиши мумкинлигини тушунтирди.