Умар Кремлёв Бахнинг ХОҚдан кетиши ҳақида: «Бу барча спортчиларнинг ғалабаси»

Умар Кремлёв Бахнинг ХОҚдан кетиши ҳақида: «Бу барча спортчиларнинг ғалабаси»

Умар Кремлёв Томас Бахнинг ХОҚ раҳбарлигидан кетиши ҳақидаги хабарга ўз муносабатини билдирди.

«Барча кўтарилди ва Бах қўрқиб кетди. Худога шукр, у кетади. Бу барча спортчиларнинг ғалабаси. Биз бу Олимпиадада спортчиларга бўлган афсусланарли муносабатни кўрдик.

Оиласи унга кетишни маслаҳат бериб тўғри қилди. Унинг ўзи Олимпия оиласини бошқаришга лаёқатли эмаслигини тан олди. Ёш, кучли ва яна катта кемани қайтара оладиган одам керак.

Спортни сиёсатга айлантириб юборди. Янги жамоа бошқача форматда ишлайди деб ўйлайман», – деди IBA президенти Умар Кремлёв.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: