Тошкентда ўт ўчирувчилар ёнаётган уйдан бир болани қутқариб олди

Тошкентда ўт ўчирувчилар ёнаётган уйдан бир болани қутқариб олди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мутахассислари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ёнаётган уйдан бир болани қутқариб қолишди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Аниқлик киритилишича, соат 13:04 да Кўхна Чупонот маҳалласидаги кўп қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг, воқеа жойига 3 та ўт ўчириш ва қутқарув гуруҳи соат 13:13 да етиб келган ва 13:29 да ёнғин толиқ ўчирилган.

Ёнғинни бартараф этиш вақтида ёнғин жойида бир нафар бола борлиги аниқланган. Зудлик билан ФВВ қутқарувчилари томонидан бола қутқарилиб, ҳаёти сақлаб қолинди ва тиббиёт ходимларига топширилди,— дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ёнғин натижасида 20 квадрат метр майдондаги уй жиҳозлари шикастланган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: