Янги вирус телеграмда аккаунтларни эгаллаб, криптовалютани ўғирламоқда

Янги вирус телеграмда аккаунтларни эгаллаб, криптовалютани ўғирламоқда

“Check Point Research” (CPR) тадқиқотчилари браузер маълумотларини, “Telegram” ва “Discord” мессенжер сеансларини, шунингдек, криптовалютани ўғирлаш имкониятига эга бўлган “Styx Stealer” номли янги зарарли дастурий маҳсулотни топдилар.

 

“Styx Stealer” бошқа таниқли “Phemedrone Steale” вирусининг олдинги версияси асосида яратилган бўлиб, у 2024 йил бошида “Windows Defender SmartScreen”даги заифликдан фойдалангандан сўнг маълум бўлган. “Phemedrone” дастлаб “GitHub”да мавжуд эди, аммо кейинчалик олиб ташланди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: