Coca-Cola таркибида камида 6 хил турдаги пластик аниқланди

Coca-Cola таркибида камида 6 хил турдаги пластик аниқланди

 

Франциянинг «Agir pour lʼEnvironnement» ташкилоти Coca-Cola ва Schweppes ичимликларида тадқиқот ўтказди. Улар пластик баклажка қопқоғини қанчалик кўп очиб-ёпса, унинг ичига шунчалик кўп микропластик тушишини аниқлади.

«Тахминан 20 марта очилганидан кейин бир литр Cola ичида 46 тагача микропластик бўлаклари топилган. Бундан ташқари, нанозаррачалар ҳам аниқланган, уларнинг инсон тўқималари билан реакцияга киришиши эҳтимоли юқори», дейилади тадқиқотда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: