Норвегия электр автомобиллар сони бензинли автомобиллар сонидан ошиб кетган биринчи давлат бўлди
Ҳозирда мамлакатда 2,8 миллион автомобиль рўйхатга олинган — улардан 754 303 таси тўлиқ электромобиллар, 753 905 таси бензинли ва 366 000 таси гибрид.
Охирги чегара дизелдаги автомобиллар бўлиб, улар мамлакатда ҳали ҳам миллиондан ортиқ. Бироқ, ҳукумат ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги суръатда электромобиллар сони 2026 йилга келиб улардан ўтиб кетиши мумкин.