Ўзбекистон учун АҚШ олтинчи қўшни бўла оладими?

Ўзбекистон учун АҚШ олтинчи қўшни бўла оладими?

Журналист Даниэл Рундэ АҚШ ва Ўзбекистон муносабатлари ривожланиш стратегияси ва келажаги ҳақида «The National Interest» нашрида таҳлилий мақола эълон қилди.

Муаллиф мақолада асосан икки жиҳат Ўзбекистоннинг АҚШ билан яқинлашишидаги мақсадлари, мамлакатнинг денгизга чиқиш имкониятлари “Ўрта йўлакка” урғу берган.

Россия, Хитой савдо айланмаси Европа ва АҚШдан юқори

Муаллиф мақолада Ўзбекистоннинг Хитой, Россия ташқи савдо айланмасини юқорилаб боришига АҚШ билан фарқи юқори эканлигига урғу беради. Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги савдо ҳажми 2017 йилда 4,2 миллиард долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2023 йилда тахминан 14 миллиард долларга етган. 2017 йилда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо ҳажми 4,5 миллиард доллар бўлган, 2023 йилда 10 миллиард долларга етган.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги савдо ҳажми 2018 йилда 355 миллион доллар бўлган.Бу кўрсатгич 2023 йилда эса 650 миллион долларга етган.

Нашрда, Ўзбекистон ўз иқтисодиётини диверсификация қилиш, сиёсий алоқаларни мустаҳкамлаш ва инфратузилма ҳамда ислоҳотлар бўйича саъй-ҳаракатларни ривожлантириш учун кўпроқ АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи билан савдо ва инвестицияларни кўпайтиришни истаётгани айтилади.
Агар икки мамлакатнинг яқинлашиш сабабларига тўхталадиган бўлсак:

Биринчиси, Ўзбекистон АҚШдан Жаҳон Савдо Ташкилотига аъзо бўлишида ёрдам беришини хоҳлайди.
Ўзбекистоннинг Жаҳон Савдо Ташкилотига (ЖСТ)га аъзо бўлиш лойиҳаси қарийб 30 йилдан бери давом этиб келмоқда. Аммо ҳукуматнинг ЖСТ талаб қиладиган сиёсий ислоҳотларни амалга оширишга тайёрлиги ҳам доимий тарзда ўзгариб турибди. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳам ушбу масала бўйича Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Бундан ташқари, журналист Қўшма Штатлар ва Ўзбекистоннинг ҳамкорлиги чуқур бўлмаётганлигига сабаб сифатида “Jekson Born” санкцияларининг ҳам ўрни борлигини айтиб ўтган. АҚШ Собиқ Совет давлати таркибига кирган айрим давлатларга нисбатан илгари санкция қўллаган. Ўзбекистон ҳам ҳалигича санкциялар таркибида борлиги айтилади.

Иккинчидан, Ўзбекистон каби ривожланаётган давлатлар AҚШ Конгрессининг Умумий преференциялар тизими (УПТ) – савдо имтиёзлари дастурини муваффақиятли янгилашини истайди. УПТ кўплаб ривожланаётган давлатларнинг маҳсулотларига божхона имтиёзларини таклиф қилган.

Ўзбекистоннинг AҚШ билан савдосини Хитой, Россия ёки Европа Иттифоқи ўртасида бўлган савдо айланмаси билан солиштирганда иккала давлат ва Европа Иттифоқи мамлакатлари Қўшма Штатлардан олдиндалиги яққол кўзга ташланади.

Ўзбекистоннинг АҚШ хушламайдиган ҳамкорлари

Мақолада, Ўзбекистоннинг денгизга чиқиш йўли йўқлиги, Россия ва Украина ўртасидаги уруш туфайли денгиз йўлидан фойдаланилмаётганлиги айтиб ўтилган. Бу борада Ўзбекистон янги имкониятларни қидирмоқда. Ушбу имкониятларнинг баъзиларини AҚШ қўллаб-қувватлай олмаслиги мумкин. Чунки улар Афғонистон, Эрон ва Хитой орқали ўтади.
Журналист ушбу йўллар Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари учун жуда муҳимлигини айтган. Аммо АҚШ Ўзбекистонга “Сиз бу йўллардан фойдалана олмайсиз” деб айта олмайди.
AҚШнинг ҳозир ёрдам бериши мумкин бўлган энг муқобил вариант “Ўрта йўлак” деб номланган йўналишни кенгайтиришдир. Бу йўл Қозоғистон орқали ва “Транс-Кавказ транзит коридори” орқали Туркманистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Қора денгиз ёки Кавказ билан Европага олиб боради. Ўзбекистон анчадан бери “Ўрта йўлак”дан, яъни Қозоғистондаги Каспий денгизидаги икки порт орқали Осиё ва Европани боғлайдиган йўналишдан фойдаланмоқда.
«Ўрта йўлак» сўнгги йилларда Европа молиявий институтлари инвестиция лойиҳалари томонидан ривожлантирилди.

«Агар АҚШ ҳаракат қилса, Ўзбекистон учун Россия ёки Хитойдан ташқари янги ҳамкорлик имкониятларини яратиши мумкин. Бунга эришиш учун эса Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаш керак”,-дейилади мақолада.

Нашрда, Ўзбекистоннинг болалар меҳнатини йўқ қилиш йўлида сезиларли ютуқларга эришганлиги, гендер тенглиги ва тенг маош тўланишини ҳам алоҳида қайд этилган.

Нашрнинг ёзишича, АҚШ Ўзбекистоннинг энг яхши дўсти эмасдир. Лекин у ишончли ва яхши дўст бўлишга интилади.

«Ўзбекистон бешта қўшни давлатга эга ва 2000 йилларнинг бошларида АҚШни “олтинчи қўшниси” деб ҳисоблаган. “Ўзбекистон АҚШни яна “олтинчи қўшниси” деб биладиган кун учун ишлашимиз керак», – дейилади мақолада.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: