Россияда рус тили имтиҳонидан ўта олмаган барча муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юбориш таклиф этилди

Россияда рус тили имтиҳонидан ўта олмаган барча муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юбориш таклиф этилди

“Янги одамлар” партияси рус тили имтиҳонидан ўта олмаган барча муҳожирларни мамлакатдан чиқариб юборишга чақирди.

Давлат Думаси депутати Сардана Авксеневага кўра, ҳар бир мигрант киргандан кейин 3 ой ичида рус тили ва тарихини билиш бўйича имтиҳон топшириши керак. Бу нафақат ишчиларга, балки уларнинг барча оила аъзоларига ҳам тегишли. Имтиҳондан ўта олмагани учун у муҳожирларни Россиядан чиқариб юборишни таклиф қилади.

Аввалроқ “Янги одамлар” партияси мигрантлар учун патент нархини йилига 250 минг рублгача оширишни талаб қилган эди. Депутатларнинг фикрича, бу паст малакали хорижлик мутахассисларнинг мамлакатни тарк этишига олиб келади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: