Трамп президент бўлса TikTok’ни тақиқламайди
Доналд Трамп президентликка сайланса, АҚШда TikTok ижтимоий тармоғини тақиқламаслигини билдирди.
Кимки Қўшма Штатлар ҳудудида TikTokни қутқаришни истаса, менга овоз берсин, деди Трамп. Унинг айтишича, демократ рақиблари қисқа видеоли ушбу платформани батамом ёпишмоқчи.
«Агар TikTok, қолаверса, Америка хавфсизлиги ва фаровонлиги ҳақида қайғуриш сизга ёт бўлса, унда мамлакатимизни бузаётган марксистларга овоз бераверинг», — қўшимча қилди Трамп ўз мурожаатида.