Ҳиндистон самолёти Туркияга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Ҳиндистон самолёти Туркияга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди

Ҳиндистоннинг Vistara авиакомпанияси лайнери 247 йўловчиси билан Туркия жанубидаги Эрзурум шаҳрига бомба борлиги ҳақидаги хабар туфайли қўнди. ТRТ телеканалига кўра, самолёт Мумбайдан Мюнхенга учаётган бўлган.

“Ҳиндистон авиакомпаниясининг самолёти ҳавога кўтарилаётганда бортда бомба борлиги ҳақида маълумот олинган. Самолёт Эрзурумга фавқулодда қўнди. Ҳозир у хавфсиз жойда. Самолётларнинг аэропортдан учиши ва қўниши вақтинча тақиқланган. Мутахассислар самолётни текширмоқда. Агар хавф тасдиқланмаса, самолёт сафарини давом эттиради”, – деди Эрзурум губернатори Мустафо Чифтчи.

Бундан ташқари, самолёт экипажи ва йўловчилар хавфсиз жойга кўчирилгани хабар қилинган. Ҳозирда портловчи моддалар бўйича мутахассис лайнерни текширмоқда.

Бомба 600 йўловчи бўлган самолёт Туркия ҳаво ҳудудига кирганида хабар қилинган. Дастлаб Ордуга қўнишга рухсат сўраган самолёт Эрзурумга қўнди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: