Россиядаги омборда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди

Россиядаги омборда ўзбекистонлик ишчи ҳалок бўлди

Санкт-Петербургнинг Первомайский туманидаги омборда ўзбекистонлик ишчи тигел пресс ичига кириб кетди. Бу ҳақда 78.ru хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса 6 сентябр куни содир бўлган. Ўзбекистонлик 26 ёшли ишчи тасодифан тигел прессга тушиб кетиб, ҳалок бўлган. Унинг исми-шарифи хабарда келтирилмаган.

Қайд қилинишича, жабрланувчини қутқариб қолишнинг имкони бўлмади, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда, жиноят иши қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда. Ишчи миграция органларида рўйхатдан ўтмагани ва расман ишга жойлашмагани таъкидланмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: